Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятида фуқароларга Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича мажбурлаб таклиф ёздириб олинмоқда”, деган мазмунда тарқалган хабар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин билдириш ҳуқуқига эга. Бунда унинг хоҳиш-иродасига монелик қилишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда вилоят сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ўтказилаётган учрашувларда ҳам қайта-қайта таъкидлаб келинмоқда.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муайян бир моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида илтимоснома юбориш бўйича вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Хабарда келтирилган ҳолат ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда. Агарда ушбу ҳолат ҳақиқатда тасдиқланса, бунга сабабчи бўлганларга тегишли жазо чоралари кўрилишини маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.