Қумқўрғон туманидаги криминоген вазият таҳлил қилинганда жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 116 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага ошган. Шунингдек, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар сони 19 тага ёки 35,2 фоизга ошиб кетишига йўл қўйилган.
Ғалладан бўшаган ер майдонлари кам таъминланган, “дафтарлар”да турган ва ишсиз 15 нафар фуқарога шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, ҳосилдор уруғлар билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шунингдек, фермер хўжалигининг илғор дала ишчилари, сувчилар ва култиваторчиларга маиший техникалар топширилди. Фермер хўжалиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 килограмдан буғдой берилди.
Ҳозирги кунда 2,4 км асфальт, 1,1 км бетон қоплама ётқизиш, 3,8 км пиёдалар йўлаги қуриш, 1,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилган. Кўп қаватли турар-жойларнинг том қисмини таъмирлаш, фасадини бўяш, болалар ва “Workout” майдончаларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Кеча вилоят ҳокимлигида Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов билан учрашув ўтказилди.
Бугун ҳам вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг 9 та, “Меҳробод”, “Гулираъно”, “Гулистон”, “Боғишамол”, “Алпомиш”, “Катта боғ”, “Юлдуз”, “Жайхун” ва “А.Авлоний” маҳаллаларида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва мавжуд муаммоларни ўрганди. Дастурга кўра, ушбу маҳаллаларда 10,3 км асфальт ва 8 км бетон қоплама ётқизиш, 7 км пиёдалар йўлаги қуриш, 8,6 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Шу кунларда вилоятимизда бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят марказидан 300 чақирим, Сариосиё тумани марказидан қарийб 110 километр узоқликда жойлашган, тоғли “Чош”, “Карш” ва “Маланд” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.
“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.
Прездентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.
Термиз шаҳридаги "Болажон" боғида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда Термиз ва Хайраобод гарнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилотининг вилояти кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Сурхондарё вилоятида экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун, 4 март куни Германия, Австрия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Россия, Белорусия, Афғонистон ва Тожикистон сингари ҳамкор давлатларнинг вилоятимизда фаолият юритаётган 70 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.