Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари учун “Сиёсий (маърифат) соат”лари ташкил этилди
Секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари учун “Сиёсий (маърифат) соат”лари ташкил этилди
2020-11-20 / 62

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан эндиликда ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари ва ҳокимликлар ходимлари учун видеоконференцалоқа шаклида “Сиёсий (Маърифат) соат”лари ташкил этиб борилади.

Бугун ўтказилган илк ўқув соатида Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликларнинг барча ходимлари, молия, шунингдек, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Ўқув соати давомида Академия марказий студиясидан соҳанинг етук мутахассислари, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Тингловчилар миллий таълим-тарбия тизимини модернизация қилишнинг устивор вазифалари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Президентимиз томонидан илгари сурилган таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳақида билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўлдилар.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.