Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Деновда бошланган яратувчанлик ишлари аҳолининг фаровон ҳаётга иштиёқини мустаҳкамламоқда
Деновда бошланган яратувчанлик ишлари аҳолининг фаровон ҳаётга иштиёқини мустаҳкамламоқда
2020-11-18 / 79

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу туманда бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори асосида ҳозирда туманда саноат, туризм, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими дастлаб тумандаги Нақшбандия тариқати издошларидан бири бўлган Аловуддин Аттор зиёратгоҳида бўлди.

Маълумки, 2020-2021 йилларда Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, бу ерга мусулмон давлатларидан зиёратчи туристларни жалб қилиш кўзда тутилган. Дастурда белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокими Аловуддин Аттор ва Хўжа Муҳаммад Зоҳидларнинг зиёратгоҳлари ва унга туташ бўлган ҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгидан қуриш ва мажудларини реконструкция қилиш, шунингдек, “Саид оталиқ” мадрасасини сақлаб қолиш ва унинг инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида тумандаги “Лочин” маҳалласи ҳудудида 5 та 7 қаватли, 210 хонадонли уйлар қурилиб, жорий йилда фойдаланишга топширилганди.

Эндиликда ушбу ҳудудда замонавий уй-жойлар массивини барпо этган ҳолда яна 10 та 7,9,12,14, 16 қаватли уйлар, 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси, маҳалла гузари, тикувчилик цехини қуриш ва 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Тўра Боболов ушбу янги уй-жойлар қурилишига тамал тоши қўйди.

 

Шунингдек, вилоят ҳокими шаҳар марказий кўчаларида олиб борилаётган ичимлик ва оқова сув қувурларини реконструкция қилиш ишлари ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти фаолияти, истиқболли режалари билан ҳам танишди.

Бир сўз билан айтганда, бугун Денов туманида бошланган яратувчанлик ишлари аҳолининг фаровон ҳаётга иштиёқини, обод ва осуда турмушга интилишини кучайтириб, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятли бўлмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.