Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Қумқўрғон тумани Сурхондарёда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди
Қумқўрғон тумани Сурхондарёда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди
2020-10-15 / 69

Қумқўрғон тумани давлат хирмонига 26 минг 477 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди.

Туманда 2020 йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли асосда иш олиб борилди. 145 та терим отрядлари ташкил қилиниб, мавсум давомида 6 минг 932 нафар фермер хўжаликлари ишчилари, 17 минг 930 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари кўнгилли равишда йиғим-терим ишларида иштирок этди.

Ердан ризқ ундириш, ундан ҳосил олиш ўз-ўзидан бўлмайди. Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишди.

Туманда эрта баҳорда 194 та фермер хўжаликлари томонидан 7 минг 952 гектар майдонга “Беш қаҳрамон”, “Порлоқ-1”, “Сурхон-14” сингари чигит навлари экилди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди.

Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди.

Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди.

Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда “Нодир Жумаев”, “Жасур Қароров”, “Қумқўрғон мўъжизаси”, “Шаҳноза – Муҳаббат”, “Саодат”, “Ғаффор” каби кўплаб фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшдилар. Мавсумда теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилгани, аниқроғи, терилган бир кило пахта учун аввал 1 000 сўмдан, сўнгра 1 400 сўм тўлангани муҳим рағбат бўлди.

Пахтакорларнинг юксак зафари катта шодиёна сифатида нишонланмоқда. Тадбирларда илғор фермер хўжаликлари ва теримчилар муносиб рағбатлантирилмоқда.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.