Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Қизириқда 50 нафарга яқин тадбиркорнинг муаммоларини тинглаб, ечимини топишга кўмаклашди
Тўра Боболов Қизириқда 50 нафарга яқин тадбиркорнинг муаммоларини тинглаб, ечимини топишга кўмаклашди
2020-10-12 / 76

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қизириқ туманида тадбиркорларни қабул қилиб, уларнинг масалаларига ечим излади. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан улар ўртага ташлаган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашувда тадбиркорлар асосан ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкларидан кредит маблағи олиш, иссиқхона барпо этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун дастур лойиҳасига киритиш каби масалаларда мурожаат этди.

Бу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.