Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда маслаҳатчиларга зарур меҳнат шароитлари яратилиб, янги хизмат машиналари топширилди
Сурхондарёда маслаҳатчиларга зарур меҳнат шароитлари яратилиб, янги хизмат машиналари топширилди
2020-10-12 / 84

Хабарингиз бор, Президентимиз раислигида жорий йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселекторда қайд этилганидек, эндиликда юртимизда “темир дафтар”дан холи бўлган “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ҳам юритилади.

Бу каби вазифаларни амалга ошириш тегишли мутасаддилар, айниқса, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқларининг бевосита хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Бугун, 12 октябрь куни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида видеоселектор тарзида бўлиб ўтган навбатдаги ҳокимлик соати йиғилишида бошқа долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар билан бир қаторда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини янада ошириш борасида белгиланган вазифалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Ҳокимлик соати йиғилишида вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли қарори асосида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари эндиликда ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам ҳисобланиши, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра улар ҳоким ўринбосари мақомига тенглаштирилганлиги таъкидланди.

Видеоселекторда Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Термиз шаҳри ва туман бўлимлари бошлиқларининг бевосита хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ўринбосарлари февраль ойидаёқ “Malibu-2”, “Lacetti” ва “Cobalt” русумли хизмат машиналари билан таъминланганлиги, куни-кеча ўтказилган хатлов натижасида 5 нафарининг хизмат машиналари янги “Nexia-3” автомобилларига алмаштирилганлиги айтилди.

“Бундай эътибор ва ғамхўрлик зиммамизга катта масъулият юклайди. Шу кунгача “Nexia-2” автомобилидан фойдаланиб келаётгандик.  Эндиликда “Nexia-3”  русумли хизмат машинасининг ажратилиши фаолиятимда анча қулайлик яратади. Шунга муносиб тарзда янги тартиб ва ёндашувлар асосида хотин-қизларни иш ва уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида барча зарур ёрдамларни кўрамиз”, — дейди Жарқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Чаршанбиева.

 

Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига ҳокимликлар маъмурий биноларидан алоҳида хизмат хоналари ажратилиши, ишлаш учун барча зарурий шароитлар яратилиши ҳамда янги хизмат машиналари билан таъминланиб, ҳайдовчиларнинг бириктирилиши юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давомидир.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.