Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига янги махсус техникалар топширилди
Сурхондарёда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига янги махсус техникалар топширилди
2020-10-03 / 91

Бугун Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига 10 та “Damas” автомашинаси ҳамда 12 та махсус чиқинди ташиш техникалари топширилди.

Шу муносабат билан соҳа ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Аҳмад Сувонқулов автомашиналар калитини ўз эгаларига топшираркан, тозалаш ишларни кўнгилдагидек олиб боришда уларга муваффақиятлар тилади.

 

 

Дарҳақиқат, вилоятда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, шаҳар ва туманларнинг обод ва кўркам бўлишида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Корхона ва унинг туман филиалларида 650 нафарга яқин ходим меҳнат қилади. Улар қулай шароит ва мавжуд техникалар ёрдамида тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга, турмуш шароитини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

 

 

Корхона ва унинг ҳудудий филиаллари ихтиёрида эндиликда 200 га яқин “ISUZI” русумли чиқинди ташиш транспортлари, самосвал, трактор, ассенизатор техникалари мавжуд бўлиб, улар ёрдамида 12 та тумандаги 372 та маҳаллада суюқ, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тартиби режа асосида изчил йўлга қўйилган.

Чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмоқда. Йўл четлари, турли корхона-ташкилот ва муассаса ҳовлилари “тасодифий чиқиндихоналар”дан тозаланмоқда.

 

 

Янги харид қилинган техникалар ва назоратчилар учун хизмат автоуловлари маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш хизмати кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш имконини беради.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.