Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболовнинг навбатдаги қабули тадбиркор, инвестор ва лойиҳа ташаббускорлари билан ўтказилди
Тўра Боболовнинг навбатдаги қабули тадбиркор, инвестор ва лойиҳа ташаббускорлари билан ўтказилди
2020-09-21 / 176

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тадбиркор, инвестор ва лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди. Унда алоқадор бошқармалар, тижорат банклари раҳбарлари, видеоконференцалоқа шаклида ҳудудлардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда қуйи тизимдаги ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

 

 

Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини яратиш, ободонлаштириш ва халқ фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.

Очиқ мулоқот шаклида ўказилган учрашувда бу борадаги ишлар ҳолати ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштиришдаги айрим камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

 

 

Мулоқотда асосий эътибор тадбиркор, инвестор ва лойиҳа ташаббускорларининг муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Улар ҳудудларда амалга ошираётган ва ишга туширган лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўз юритишиб, ўзларини ўйлантираётган баъзи масалаларни ҳал қилишда вилоят ҳокимидан амалий ёрдам сўрашди.

 

 

Учрашувда аксарият мурожаатларда келтирилган масалалар жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган ҳолатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.