Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари ИНПС ва ИНН рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?
ИНПС ва ИНН рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?
2019-04-11 / 62

Ишга кирганлар ёки кираётганлардан бухгалтериядагилар доим сўрайдиган 3 та ҳужжат бор: паспорт нусхаси, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан (ИНПС) нусха ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки ИНН) нусхаси.

Кўпчилик бундай ҳужжатлар сўралганда қаердан олсам экан, деб боши қотади. Шу сабабли, қуйидаги маслаҳатларнинг Сизларга фойдаси тегади деган умиддаман.

 

ИНПС

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақамини билиш жуда осон. Ҳар бир фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) бўлади. Бу рақам паспортларимизда ёзилган. Ва энг муҳими ПИН ФЛ рақами паспортларни алмаштирган пайтингиз ҳам ўзгармайди.

Мана шу ПИН ФЛ рақами айни пайтда Сизнинг ИНПС рақамингиз бўлади. Яъни жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингиз рақамини паспортингизга қараб ҳам бемалол билиб олишингиз мумкин (суратга қаранг).

Агар мабодо ҳали Сизда ИНПС очилмаган бўлса, унда буни интернет орқали ҳам қилса бўлади, албатта «Халқ банки» филиалларига бориш шарт эмас.

Буни my.gov.uz/uz/open-inps манзили орқали амалга ошириш мумкин. Энг муҳими бунинг учун электрон имзо талаб этилмайди.

 

СТИР (ИНН)

СТИР рақамини аниқлаш анча осон. Электрон солиқ хизматлари - my.soliq.uz порталида «СТИРингизни аниқланг» деган бўлим бор. Ўша ерда паспорт маълумотлари ва туғилган йилингизни киритиб, осонгина СТИРни ҳужжат кўринишида олиш мумкин.

Бундан ташқари СТИР рақамингизни билиб олиш ёки янги ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юборишни Telegram'даги @mysoliqofficialbot расмий боти орқали амалга оширишингиз мумкин.

Бор гап шу. Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.