Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда “Бойсун баҳори” фольклор фестивалига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
Сурхондарёда “Бойсун баҳори” фольклор фестивалига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
2019-04-10 / 114

Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида анъанавий “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали ўтказилади. Бугун, яъни 9 апрель куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов бошқариб борган йиғилишда бўлажак фестивалга мамлакатимиз ва хориждан ҳар йилгидан кўп меҳмон келиши кутилаётганлиги, шу боис тадбирга пухта ҳозирлик кўриш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда фестивал ўтадиган ҳудуд ва унга олиб борадиган йўлларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, байрамона безатиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш, тунги ёритиш тизимларини янгилаш, алоқа сифатини яхшилаш, умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш, қадимий миллий урф-одатларга мос равишда безатилган 100 дан ортиқ ўтов уйларни ўрнатиш, автомобил турар жойларини барпо этиш ва бошқа вазифалар белгилаб олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.