Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Термиз темир йўл вокзали замонавий қиёфага кирди
Термиз темир йўл вокзали замонавий қиёфага кирди
2019-04-08 / 274

Халқаро бахшичилик санъати фестивали арафасида замонавий қиёфадаги бундай иншоотнинг фойдаланишга топширилиши сурхондарёликлар учун улкан совға бўлди. 

Қурилиш-монтаж ишларида 500 нафардан зиёд тажрибали қурувчи кечаю-кундуз меҳнат қилди. Дастлаб бинонинг ташқи фасад ва том қисмлари таъмирланди. Амалга оширилган саъй- ҳаракатлар туфайли вокзалнинг кутиш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш заллари ҳам замонавий кўринишга эга бўлди. Бундан ташқари, бинода жойлашган она-бола хонаси янгидан жиҳозланди. Замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилиб, перрон ҳам таъмирланди.

Халқаро бахшичилик санъати фестивалига келаётган меҳмонлар янги вокзал биносида тантанали кутиб олинди. Йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, перрон қисмида ҳамда кутиш залида ахборот олиш таблолари ўрнатилди. Wi-Fi интернет тизими, электрон кутубхона жорий этилди. Вокзал худудида дам олиш хоналари, ногиронлар учун махсус санузел, юк бўлими, замонавий овқатланиш, сайёҳлар ва йўловчилар учун Сурхондарёнинг миллий ҳунармандчилиги акс этган эсдалик совғалар савдо шохобчалари ҳам ташкил қилинди.

Вокзалда 125 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 нафар, бир суткада 1200 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Халқаро бахшичилик санъати фестивалига келаётган меҳмонлар янги вокзал биносида тантанали кутиб олинди.

Зиёдулла Жонибеков, Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.