Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Янги достонлар тақдим этилди
Янги достонлар тақдим этилди
2019-04-08 / 32

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан энг сара достон ва термаларнинг янги чоп этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда фольклоршунослар, талаба-ёшлар, маънавиятчилар, шоир ва бахшилар, журналистлар иштирок этди.

Термиз давлат университети ўқитувчиси Ш.Норқулова, Ўзбекистон Халқ бахшиси Ш.Хўжамбердиев, “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси И.Шомиров ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдоналарини кенг тарғиб қилиш, эл суйган достонларни мароқ билан куйлаб келаётган бахшилар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилаётган беқиёс ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, минг йиллардан буён чечан, танти, юртпарвар бахшиларга бешик бўлиб келаётган Сурхон воҳасида Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ўтказилаётгани вилоятда асрлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган достонларни, изланувчан бахшилар томонидан яратилган термаларни китоб ҳолида чоп этишга қизиқиш ва интилишни янада кучайтирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамкорлигида нашрдан чиқарилган ”Олтин қобоқ”, ”Алпомиш”, ”Малла савдогар” достонлари ҳам бунга яққол мисолдир.

“Академнашр” нашриётида чоп этилган Шеробод достончилик мактабининг ноёб дурдоналаридан бири бўлган ”Олтин қобоқ” достони Ўзбекистон Халқ бахшиси Абдуназар Поёновдан ёзиб олинган. Ўзбекистон Халқ бахшиси Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, машҳур бахши Чоршанби Раҳматуллаевлар куйлаган ”Малла савдогар”, ”Алпомиш” достонининг Умир бахши Сафаров ҳамда Марданақул Авлиёқул ўғли куйлаган вариантлари ҳам китоб ҳолида нашр этилди.

– Асрлар давомида оғиздан оғизга ўтиб келган достонларнинг китоб ҳолида чоп этилаётганини китобхонлар, айниқса, ёшлар илиқ кутиб олаётгани қувонарлидир, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ф.Шарипов. – Шуни эътиборга олиб, вилоятдаги ”Сурхон-Нашр” нашриётида Ўзбекистон Халқ бахшиси Чори Умировнинг ”Шерали” достонини, Ўзбекистон Халқ бахшиси Шодмон Хўжамбердиевнинг ”Куйла, Сурхон дўмбираси” номли термалар тўплами, иқтидорли бахши Муҳаммад Темирали ўғлининг ”Устозлар” номли термалари, фольклоршунос Абдуолим Эргашевнинг ”Оилавий бахшилар сулоласи” китобларини ҳам бўлимимиз ҳомийлигида нашрдан чиқардик.

Тадбирда ”Сурхон-Нашр” нашриётида чоп этилган мазкур асарлар ҳам ўқувчилар эьтиборига ҳавола этилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.