Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
2019-04-08 / 276

Сурхондарёда бўлиб ўтадиган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишлаб бойсунлик ҳунармандлар томонидан дунёда энг катта сўзана тикилди.

20 нафар қўли гул чеварлар томонидан нозик дид, юксак маҳорат билан яратилган ушбу санъат намунасининг узунлиги 25, эни эса 6 метрни, оғирлиги 60 килограммни ташкил этади.

Моҳир каштадўзлар томонидан меҳр билан тикилган ушбу сўзана олти ой давомида яратилди. Тинимсиз меҳнат маҳсули ҳисобланган каштачилик намунасини яратиш учун воҳани акс эттирувчи турли ёрқин рангдаги 16 килограмм ипаклардан фойдаланилди.

Сўзанани тикишда воҳага хос бўлган қадимги каштачиликнинг тўлдирма йўналишидан фойдаландик, — дейди ҳунарманд Нилуфар Жўраева. — Унинг марказида таъсвирланган 5 та гулларнинг ҳар бирининг (каштачиликда ойлар деб юритилади) айлана деаметри 2, атрофидаги кичик 14 та гулларнинг ҳар бирининг диаметри 1 метрни ташкил этади. Вилоятимизда ўтказиладиган муҳим тадбирда ушбу ишларимиз ўрин олганидан ва ушбу фестивалга биз ҳунарманд хотин-қизлар ҳам ўз ҳиссасизни қўшаётганимиздан хурсандмиз.

Айтиш керакки, сўзана тикиш аввалида унинг чизмасини (гулларни чизиш) тайёрлаш зарур. Бу жараён каштадўздан энг муҳим эътибор талаб этади.

Гуллар марказдан ўнг ва чап томонга қараб чизилади. Бунда ҳар бир деталлар математик ўлчов асосида чизиб чиқилади. Алвон матога туширилган гуллар чизмасини моҳир тикувчилар 6 кун мобайнида тайёрлашди. Ундан сўнг чизмаларни ипак орқали тўлдирма услубида тикиш, астарлаш, қавиш ва мағизлаш жараёнлари ҳам анча мураккабдир.

Сурхон миллий урф-одат ва қадриятлари ва қадимий анъаналарини ўзида мужассам этиб келаётган сўзаналар халқимизнинг бой маданий мероси ҳисобланади. Халқ амалий-безак санъати турларидан бири ҳисобланган кашталик йўналишини сақлаб қолиш, келажак авлодга етказиш барчанинг бирдек вазифаси бўлиши зарур.

Фестиваль олдидан кўпчиликка намойиш этиладиган ушбу сўзанани яқин кунларда Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун мутахассисларини таклиф этиш режалаштирилган.

Наргиза Раҳматуллаева

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.