Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Халқаро фестиваль меҳмонлари янги аэропортда кутиб олинади
Халқаро фестиваль меҳмонлари янги аэропортда кутиб олинади
2019-04-08 / 267

Термизда жаҳон андозаларга мос халқаро аэропорт барпо этилди. Замонавий йирик иншоотнинг қурилиш ишларини “Термизтаъминот” қурилиш корхонаси бунёдкорлари икки ойда якунлади.

Мутахассисларнинг айтишича, мамлакатимиз жанубидаги эски аэропорт бир соатда юз йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, янги иншоот бир йўла 400 кишини қабул қилиш қувватига эга бўлмоқда. Ҳозиргача бу ерда бир вақтнинг ўзида битта самолёт қабул қилинган бўлса, эндиликда янги аэропорт ҳудудига бир пайтнинг ўзида иккита самолёт қўниши мумкин.

Замонавий ва миллий қиёфада бўй кўрсатган аэропорт қурилишига хорижий давлатларнинг махсус материалларидан ҳам фойдаланилди. Кенг, кўркам бинонинг шифтига хорижнинг грильядо материали, пол қисмига Сингапурда аэропорт учун махсус ишлаб чиқарилган ПХВ материали ўрнатилди. Ташқи фасади Туркиянинг ҳашамдор керамик гранит материали билан безатилди.

Айни кунларда қурувчилар ҳудудда сўнгги ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш юмушларини амалга оширмоқда.

Барча қулайликларга эга халқаро аэропорт жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали арафасида фойдаланишга топширилади.

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов(сурат), ЎзА

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.