Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратиш билан боғлиқ вазифалар ижроси кўриб чиқилди
Аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратиш билан боғлиқ вазифалар ижроси кўриб чиқилди
2020-05-29 / 694

Мамлакатимизда пандемия оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда. Пандемиянинг аҳоли турмуш тарзига, тадбиркорлар фаолиятига ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича видеоселектор йиғилишлари ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида Музработ, Шеробод ва Бандихон туманларида бўлиб ўтган йиғилишларда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган қарорлар, белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.

 

 

Йиғилишларда ҳудудда иқтисодиётни тиклаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ишлар ҳолати танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторларда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини сифатли бажариб, одамларни ҳам банд, ҳам рози қилиш кераклигини таъкидланди.

 

 

Йиғилишларда туманларда ижро интизоми, саноат, хизматлар ва сервис инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар ижросининг мавжуд ҳолати ҳам атрофлича танқидий таҳлил қилиниб, секторлар, масъул ташкилотлар раҳбарлари ва туманлар ҳокимларининг тармоқлар бўйича ўринбосарларига тегишли вазифалар юклатилди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.