Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари “Сурхон” ўз майдонида “Динамо”ни мағлубиятга учратди
“Сурхон” ўз майдонида “Динамо”ни мағлубиятга учратди
2019-04-08 / 67

Бугун Термиз шаҳрида Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган “Сурхон” (Термиз) ҳамда “Динамо” (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги учрашув қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Унда Андрей Микляев шогирдларининг қўли баланд келди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. 2-дақиқада Шерзод Каримов жарима майдонига узатиб берган тўпни Шерзод Ҳакимов боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Шундан сўнг ўйин сурати бироз тушди, аммо иккала жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар бўлди.

Иккинчи бўлим жуда фаол бошланди, мухлислар очиқ ўйинга гувоҳ бўлишди. Иккинчи бўлим ўрталарида мезбонлар ҳисобни оширишлари мумкин эди. 76-дақиқада Шерзод Каримов пенальтини голга айлантира олмади, унинг зарбасини Ботирали Эргашев бартараф этди.

Шу тариқа, “Сурхон” ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва 4 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.