Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Бешта муҳим ташаббус Сурхондарё вилоятида амалда
Бешта муҳим ташаббус Сурхондарё вилоятида амалда
2019-04-05 / 144

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Сурхондарё вилоятида Президентимизнинг ташаббуслари ўзига хос тарзда амалий қадам билан бошланди. Термиз шаҳридаги Амфитеатр биносида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Шеърият бўстонига сайр” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Термиз шаҳри ва туманлардан ташриф буюрган 3000 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари жалб этилди.

Тадбир аввалида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган, фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичида 1-3-ўринни эгаллаган ўқувчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Маданий-маърифий тадбир давомида болажонлар турли мавзуларда  ёддан ифодали ўқиган шеърлари, боболаримиз ҳаётига оид тайёрлаган саҳна кўринишлари, жозибали куй-қўшиқ ва рақслари билан йиғилганларни мамнун қилишди. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.