Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов: Мурожаатномадаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
Тўра Боболов: Мурожаатномадаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
2021-01-12 / 62

Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг йигирманчи сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов иштирок этди.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасидаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб, ундан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида сўз юритди.

 

 

Шунингдек, сессияда вилоят Халқ қабулхонаси мудири, депутат А.Эшмуродов аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича, вилоят прокурори С.Турдиев қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

 

 

Депутатлар жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоиловнинг, секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида Бош вазирнинг вилоятимиздаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулонаси мудири Ж.Қўзиевнинг ахборотларини ҳам тинглашди.

 

 

Сессияда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов сўзга чиқди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.