Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган танлов ғолибларига 5 миллиондан 10 миллион сўмгача пул мукофотлари берилди
Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган танлов ғолибларига 5 миллиондан 10 миллион сўмгача пул мукофотлари берилди
2021-01-11 / 58

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари 2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Денов туманидаги ҳарбий қисмда Ватанимиз ҳимоячилари билан учрашиб, уларнинг маънавиятини юксалтириш, жанговар шайлигини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудга хос миллий қадриятлар, шу жумладан бахшичилик санъатининг аҳамиятини ўргатиш, от миниш маҳоратини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берган эди.

Мазкур вазифалар ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов таклифи билан Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ҳарбий хизматчилари ўртасида вилоят раҳбари соврини учун “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги танлов ташкил этилди. 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида “Китобхонлик ва китоб мутолааси”, “От миниш маҳорати”, “Бахшичилик ва достончилик санъати” ва “Тасвирий санъат” йўналишлари бўйича бўлиб ўтган танловнинг ҳарбий қисмлар босқичида ўз маҳоратини намойиш этган тинчлигимиз қўриқчилари сафидан саралаб олинган энг зукко, билимдон ва истеъдодли 64 нафар ҳарбий хизматчи танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этди. Ғолиблар пул мукофоти, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Танлов 2019 йилда фақат Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилиб, 400 га яқин иштирокчи қатнашган бўлса, ўтган йили вилоятдаги барча куч тузилмалари ўртасида ташкил этилиб, 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва бошқа куч тузилмалари ходимлари иштирок этди. Шунингдек, дастлабки йилда мазкур танлов “Китобхонлик ва китоб мутолааси”, “Бахшичилик ва достончилик”, “Тасвирий санъат”, “От миниш санъати” йўналишларида ўтказилган бўлса, ўтган йили “Чанқовузда куй ижро этиш йўналиши” ҳам қўшилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь¬ “Ватан ҳимоячилари куни” арафасида бўлиб ўтган тантанали маросимда ўтган йилги танловнинг вилоят босқичи ғолибларига “Алпомиш” достони, диплом, кубок ва биринчи ўринга 10, иккинчи ўринга етти ҳамда учинчи ўрин соҳибига 5 миллион сўмдан пул мукофотлари тантанали топширилди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайьати хулосасига кўра, “Бахшичилик ва достончилик санъати йўналиши” бўйича 1-ўрин Мудофаа вазирлигининг Шеробод туманидаги ҳарбий қисм оддий аскари Салим Тўқсоновга насиб этди. 

Ички Ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди 1-гуруҳ портлаш хавфи бўлган предметлар бўйича катта мутахассиси, майор Жўрабек Хўжақулов иккинчи, Ўзбекистон Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм моддий техник таъминоти взводи қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш гуруҳ командири, капитан Элдор Хуррамов учинчи ўринни эгаллади.

“От миниш маҳорати йўналиши”да Мудофаа вазирлигининг Сариосиё туманидаги ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Улашбой Иброҳимов биринчи, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмида шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Алишер Номанов иккинчи, Жарқўрғон тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори, лейтенант Икром Маматмўминов учинчи ўринни қўлга киритди.

“Китобхонлик ва китоб мутолааси йўналиши”да биринчи ўринга Мудофаа вазирлигининг Хайрабод гарнизони ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиси, курсант Руслан Хусанов, иккинчи ўринга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм взвод командири ўринбосари, лейтенант Озоджон Сафаров ҳамда вилоят божхона бошқармаси Жарқўрғон ташқи иқтисодий фаолият бошқарма пости инспектори Шаҳзод Абдиманнонов, учинчи ўринга Ўзбекистон Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм 3-патруллик отряди, 1-гуруҳ мутахассис ўқчи, ўқчи сержанти Сурайё Нурбоевалар муносиб топилди.

“Тасвирий санъат йўналиши”да  1-ўринни Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизони ҳарбий қисм учинчи даражали сержанти Олчинбек Ҳамроев, 2-ўринни Мудофаа вазирлигининг Шеробод гарнизони ҳарбий қисм катта сержанти Шерзод Алиқулов, учинчи ўринни ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Фаррух Ёрқуловлар эгаллади.

“Чанқовузда куй ижро этиш санъати йўналиши” бўйича Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизони ҳарбий қисм кичик сержанти Даврон Раббимовга биринчи, Мудофаа вазирлигининг Какайди гарнизони ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Миршохид Зокировга иккинчи, Сурхондарё вилоят ИИБ патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул пост хизмати баталони саф бўлинмалари 2-отряд сафдор ходими, сафдор Сарвиноз Алиқуловага учинчи ўрин насиб этди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов сўзга чиқди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.