Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Бойсун туманида яна 770 дан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади
Бойсун туманида яна 770 дан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади
2020-12-12 / 87

Бойсун туманида “Ёшлар” ҳамда “Дийдоркам” кичик саноат зоналарини ташкил этиш ишлари бошланди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари билан биргаликда бу ерда бўлиб, ташаббускор ёшлар вакиллари билан учрашди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари билан танишиб, муаммо ва мурожаатларини тинглади.

“Газа” маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур саноат зоналари 23 гектардан иборат. Ундан 6 гектари ёшларга озиқ-овқат ва текстиль маҳсулотлари, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган.

Кичик саноат зоналарида қўшимча қиймат яратадиган 240 та лойиҳа жойлаштирилади. Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 770 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган кўплаб фуқаролар бандлиги таъминланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.