Президентимизнинг туризм соҳасини ривожлантириш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда пандемия шароитида ички туризм имкониятларидан фойдаланиш мақсадида Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов томонидан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ўзаро саёҳатлар ташкил қилиш, шунингдек, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини маҳаллий ОАВ, веб-сайтлар ва бошқа ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш белгилаб олинди.
Тўра Боболов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги вакили, Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Рустам Худойбердиев ўртасидаги мулоқот чоғида ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
-
Манзил:Термез шахар, Исо Ат-Термизий кўчаси, 1 уй
-
Тел:(8-376) 224-00-15
-
Факс:(8-376) 221-70-75
-
E-mail:gov@sdv.uz