Бугун, 22 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг иккинчи мажлисида иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилоятида бўлди.
Дастлаб меҳмонлар Афғонистон шимолидаги Ҳайратон шаҳрида кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида Сурхондарё вилояти делегацияси ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.
Самимий мулоқот чоғида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро дўстлик, қардошлик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривож топаётгани, мамлакатларимиз ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бу муносабатларда янги саҳифа очишини таъкидлашди.
-
Манзил:Термез шахар, Исо Ат-Термизий кўчаси, 1 уй
-
Тел:(8-376) 224-00-15
-
Факс:(8-376) 221-70-75
-
E-mail:gov@sdv.uz