Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов ҳарбий қисмлардан бирида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди
Тўра Боболов ҳарбий қисмлардан бирида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди
2020-12-24 / 113

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маьмурий сектор раҳбари Тўра Боболов Термиз ҳарбий гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 17 декабрдан 18 январга қадар эьлон қилинган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган ўқувчилар учун Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда “Эр йигитнинг – эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остида “Ҳарбий қисмда ўн кун” тадбири ташкил этилди.

 

 

Ҳуқуқбузарлиги учун прафилактик ҳисобда турган 150 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган йиғинда улар учун ҳарбий қисм кун тартибига асосан ўқув машғулотлари ташкил этилди. Термиз ҳарбий прокуратураси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида турли тадбирлар уюштирилди. Замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан таништирилиб, психологик тренинглар ўтказилди.

 

 

Ватан ҳимоячиларининг кундалик машғулотларини кузатиб, сафда юриш, қуролларни қисмларга ажратиб, қайта тузиш, қўшиқ айтиш каби машғулотларни ўрганди. Спорт билан шуғулланиб, бадиий, тарихий ва бошқа китоблар мутолаа қилди. Ҳарбийлар билан тозалик кунида ободонлаштириш ишларида қатнашди. Ватанпарварлик ва маънавий юксалиш куни тадбирларини томоша қилиб, бадиий ҳаваскарлик тўгаракларида иштирок этди. 

Санъаткорларнинг Она ватан, муқаддас тупроқ, жасорат, мустақиллик ва ободликни мадҳ этувчи куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлди. Дам олиш куни тарихий обидалар ва ҳудуднинг диққатга сазовар жойларига саёҳатга чиқди. Ҳарбийлар ошхонасида уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланди.

 

 

Ҳарбий қисмда ўтказилган тадбир доирасида Тўра Боболов ҳарбий қисмда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Спорт, мусиқа, рассомчилик ва бошқа тўгараклар фаолиятини кўздан кечирди. Ҳарбий либосдаги болаларнинг ўқиши, ҳаёти ва интилишлари билан қизиқди.

Унда вилоят прокурори С.Турдиев, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳақназаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳам иштирок этди.

 

 

 

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими Тўра Боболов прафилактик ҳисобда туриб, ўн кун ҳарбийча ҳаёт кечирган ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари дарду-ташвишини тинглаб, муаммоларини ўрганди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил сўз юритамиз.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.