Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Оламафрўз Абдуллаев: мен қаҳрамон эмасман,
ўз инсонийлик бурчимни бажарганман
Оламафрўз Абдуллаев: мен қаҳрамон эмасман,
ўз инсонийлик бурчимни бажарганман
2019-02-13 / 892

Олтинсой туманида Россияда жасорат кўрсатиб, “Яхшилик қилишга шошилинг” (“Спешите делать добро”) медали билан тақдирланган воҳадошимиз Оламафрўз Абдуллаевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, олтинсойлик О.Абдуллаев 2018 йилнинг 31 декабрь куни Магнитогорск шаҳридаги турар-жой биноси портлашидан кейин ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёрдам беришга ошиққан ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари келгунга қадар вайроналар орасидан саккиз кишини қутқариб қолганди. Воҳадошимизнинг бу жасорати юксак мукофотга лойиқ топилиб, жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топшириладиган “Яхшилик қилишга шошилинг” (“Спешите делать добро”) медали билан тақдирланди.

Бундан ташқари, довюрак йигитнинг мардонавор хизмати Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва Бош консулхона вакиллари томонидан ҳам муносиб рағбатлантирилди.

7 йилдан буён Россияда қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган Оламафрўз Абдуллаев спортнинг бир қанча турлари билан мунтазам шуғулланиб келади. У 2018 йил Россияда спортнинг “Кудо” ва “Грепплинг” йўналишлари бўйича бир қанча муваффақиятларга эришган.

-  Мен бу кўмакни қаҳрамонлик, дея олмайман. Менинг ўрнимда бошқа ўзбек йигити бўлганда ҳам инсонларни оловда жабрланишини видеотасвирга олгандан кўра, қутқарувга киришишни афзал биларди. Ахир, бу бизнинг инсоний бурчимиз-ку. Бу гапларни Россияда медаль билан тақдирлашганларида ҳам айтганман. Тўғриси ўша кун, тақдирлаш ва Россиянинг ҳар қандай университетига талабаликка имтиёз берилишидан бироз хижолат ҳам тортдим ва бу имтиёзни рад этдим. Чунки, мен у инсонларни ўз манфаатим учун, талаба бўлиш учун қутқариб қолмаганман. Виждоним ва кўнглим буюрган амални бажарганман, холос — деди Оламафрўз Абдуллаев Олтинсой туманида ёшлар билан ўтказилган учрашувда.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.