Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
РАСМИЙ БАЁНОТ
2019-10-08 / 76

Термиз шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 3 октябрь куни U24.uz интернет сайтида Ат-Термизий кўчасида жойлашган собиқ Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори рўпарасидаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги ҳолати ҳақида эълон қилинган “Термизда ачинарли аҳвол” сарлавҳали танқидий видео материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Бугун Термиз шаҳрида катта бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда кенг кўламдаги тозалик ва озодалик юмушлари бажарилиб, янада кўркам ҳолатга келтирилмоқда. Хусусан, собиқ Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори рўпарасидаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлагида ҳам шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан доимий равишда тозалаш ишлари олиб борилади.

Аммо, фуқаролар ўртасида белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олиш, тозаликка риоя қилишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамай ушбу ер ости пиёдалар ўтиш йўлагини тоза-озода сақлашда эътиборсизлик ҳолатлари кузатилаяпти.

Ер ости пиёдалар ўтиш йўлагини жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жараёнида таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Ҳозирда у маиший чиқиндилардан тозаланиб, тоза ва озода ҳолатга келтирилди. Ҳудуд тозалигига жавобгар масъул шахс бириктирилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.