Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2019-10-08 / 107

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2019 йилнинг 7 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сурхондарёлик фермерлар пахта режасини бажариш бўйича "уддабуронлик" қилдилар. Қабул пунктига келган прицепдаги пахта ичидан 10 киши чиқди” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Видеолавҳада намойиш этилган ҳолат шу куннинг ўзида тезкорлик билан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида  тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар прицепида ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмади.

Ушбуни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарёда бўлганлигини қатъий рад этади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.