Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди
Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди
2019-10-07 / 48

5-6 октябрь кунлари Термиз шаҳри мезбонлик қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIV халқаро турнир кўтарингки руҳда ўтказилди.

Буни ер шарининг беш қитъасидан ташриф буюрган меҳмонларнинг юз-кўзларидан ҳам билиб олиш мумкин эди.

Халқаро турнир якунида мамлакатимиз ҳамда дунёнинг 48 та давлатидан ташриф буюрган 170 нафардан ортиқ спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва расмий вакиллар учун вилоят ҳокимлиги томонидан қабул ўтказилди.

Тадбирда азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар, алп келбатли полвонлар юрти бўлган Сурхон воҳасига ташрифи, нуфузли халқаро турнирдаги иштироки учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирилди.

Ўз навбатида ташриф буюрганлар олижаноблик, мардлик ва ҳалоллик тимсоли бўлган ўзбек курашидан завқланиб, унинг самимий ва идрокли спорт тури эканини олқишлашди.

Тадбир санъаткорларнинг куй-қўшиқларига, рақсларга уланиб кетди. 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.