Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сайлов умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида ўтади
Сайлов умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида ўтади
2019-10-06 / 77

Хабарингиз бор, жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Ҳозирда Сурхондарё вилоятида ушбу сиёсий жараённи умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ташкил этишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

 

“Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайловни юксак савияда ташкил этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 11, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 409 сайлов округи ҳамда 785 участка сайлов комиссияси фаолият юритади.

Сайлов округлари ва участкаларини тузишга ҳозирлик кўрилмоқда. Сиёсий партиялар имзо тўплаш ишларини якунламоқда. Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг вилоят бўлими ташкил этилиб, фаолият бошлади.

 

Бугун, 6 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг вилоят бўлими фаолияти билан танишди. Шундан сўнг сайлов жараёнларини ёритишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбатида мамлакатимизда бу йилги сайлов кампаниясини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари бажариши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида атрофлича фикр алмашилди. Сайловолди тарғибот ишларида холисликни таъминлаш, сиёсий партиялар фаолиятини ёритишда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Сайловнинг юқори даражада ўтишида журналистларнинг ўрни ва фаоллиги муҳим аҳамиятга эга экани ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.