Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Термизда дунё алплари беллашмоқда
Термизда дунё алплари беллашмоқда
2019-10-05 / 89

Бугун Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIV халқаро турнирга старт берилди. Мазкур халқаро турнирда дунёнинг 48 та давлатидан 170 нафардан ортиқ спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва расмий вакиллар иштирок этмоқда.

СОАТ 17:00. “Алпомиш” ўйингоҳи мухлислар билан лиқ тўлиб бўлган, ҳамма беллашувни интиқлик билан кутишарди. Ниҳоят кураш бошланди.

 

Эркаклар саҳнага ўрнатилган биринчи, иккинчи ва учинчи гиламда 55, 66, 73, 81, 90, +100 кг. вазн тоифаларида бирин-кетин куч синашишган бўлса, аёллар 48, 57, 70, +78 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқишди. 

 

СОАТ 18:00. Турнирнинг тантанали очилиш маросими бошланди. Бошловчилар томонидан ўзбек ва инглиз тилларида 48 та иштирокчи давлатлар эълон қилинди. Байроқлари катта саҳанага олиб чиқилди.

 

Маросим очилишида сўз олган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов  уч ярим минг йиллик тарихга эга бўлган кураш мустақиллик  йилларида том маънода дунё спортига айлангани, кураш айни пайтга келиб 130га яқин давлатларда оммалашаётгани, унинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш, ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича самарали ишлар олиб борилаётганини алоҳида қайд этишди.

 

 

 

Мадҳиямиз янграб, давлатимиз байроғи баланд кўтарилди. Шундан сўнг маросим таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларига ўланиб кетди.

 

 

 

СОАТ 19:00. 10 та вазн тоифасида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган беллашувларнинг финал босқичи бошланди.

 

Айни дақиқаларда мусобақа қизғин давом этмоқда.  Полвонлар кучли учлик сари бор куч ва маҳоратларини ишга солишмоқда. Кураш шайдолари ҳар бир полвоннинг чиқишини зўр қизиқиш билан олқишлаб туришибди. Ғолиб ва совриндорлар номи бир неча дақиқалардан сўнг эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, халқаро турнирнинг мутлоқ вазн тоифасидаги беллашувлари эртага, 6 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.