Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Расмий муносабат: бюджет ташкилотлари пахта йиғим-теримига жалб қилинмайди
Расмий муносабат: бюджет ташкилотлари пахта йиғим-теримига жалб қилинмайди
2019-10-05 / 73

 

Денов туман ҳокимлиги Kun.uz сайтида 2019 йилнинг 3 октябрида эълон қилинган “Деновда бюджет ташкилотлари ходимлари пахтага жалб этилмоқда” номли танқидий материал юзасидан қўйидагиларни маълум қилади:

Денов туман ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 4 сентябрида тумандаги бюджет ташкилотлари раҳбарларига ходимларини пахта йиғим-теримига жалб қилмаслик тўғирисида қатъий огоҳлантириш хати берилган.

Ҳақиқатдан ҳам, Kun.uz сайти мухбири 2019 йилнинг 30 сентябрида “Намозгоҳ” маҳалласи далаларида бўлганида Денов телекоммуникация боғланмаси ҳамда туман чорвачиликни ривожлантириш ва ветеринария бўлимининг техник ходимлари пахта теримига чиқишганининг гувоҳи бўлган.

Ўрганиш жараёнида туман чорвачиликни ривожлантириш ва ветеринария бўлими раҳбари А.Ҳалимовнинг маълум қилишича, бўлим мутахассислари ўз жойида ишлаяпти, техник ходимларгина қўшимча даромад олиш мақсадида ўз хоҳиш-истаклари билан пахта йиғим-теримига чиқишган.

Туман телекоммуникация боғланмаси раҳбари Бобир Менглиев эса боғланма бюджет ташкилот эмас, аксинча ишлаб чиқариш ташкилоти ҳисобланишини айтар экан, унда фаррош вазифасида ишловчи Дилбар Соатова қўшимча даромад топиш мақсадида, яшаш жойига яқин бўлган “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудда ўз хоҳиши билан пахта теримига чиққанини билдирди.

Kun.uz сайти мухбири ҳоким билан учрашиш мақсадида туман ҳокимлигига келган пайтда, ҳоким пахта йиғим-теримига жалб қилинган теримчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон” ҳудудида бўлган. Ҳоким даладан қайтиб, мухбир билан учрашиш истагини билдиргач, мухбирнинг боғланиш учун қолдирган телефон рақамига қилинган қўнғироқларга жавоб бўлмаган.

Денов тумани ҳокимлиги бундан кейин ҳам бюджет ташкилотлари пахтага жалб қилинмаслиги тўғрисидаги кўрсатмага қатъий амал қилади. Туман ҳокимлиги мутасаддилари республикамиздаги барча оммавий ахборот воситалари, хусусан, Kun.uz сайти вакиллари билан учрашишга, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга ҳамиша тайёрлигини маълум қилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.