Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Шўрчи туманида навбатдаги сайёр қабул
Шўрчи туманида навбатдаги сайёр қабул
2019-10-04 / 102

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туманларда ўтказаётган сайёр қабуллари давом этмоқда.

Бугун, 4 октябрь куни Шўрчи туманидаги “Озод” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоят ҳокими қабулига кириш истагини билдирган фуқаролардан 117 та мурожаат тушди. Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Уларнинг 65 таси жойида ҳал этилди.

Фуқароларни қийнаб келаётган, ечими маълум муддатни талаб қиладиган барча масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди. Вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ўз хизмат бурчи ва вазифаларини лозим даражада бажариши юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.