Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўлида
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўлида
2019-02-13 / 933

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими томонидан Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлим ва бўлинмаларнинг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоби ва 2019 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори асосида ишларни ташкил этиш, Маънавият ва маърифат бўлими ва бўлинмаларининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти, бугунги кундаги маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати сарҳисоб қилинди.

Семинар иши давомида туман ва шаҳар бўлинмаларида номенклатура ҳужжатларнинг юритилиши, жойларда ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг савияси, Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишлари ўтказилиш ҳолати ва Кенгаш баёнларини расмийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, бўлинмаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, бу борада айрим туман бўлинмалари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар қайд этилиб, келгусида бу борада ишларни самарали ташкил этиш бўйича зарурий кўрсатмалар бериб ўтилди.

Йиғилиш қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.