Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда халқаро турнирга тайёргарлик қизғин
Сурхондарёда халқаро турнирга тайёргарлик қизғин
2019-10-03 / 102

Шу йилнинг 5-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV хал­қ­аро турнир бўлиб ўтади.

Айни кунларда катта спорт байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов раислигида ўтказилган йиғилишда тайёргарлик ишларининг бориши, бу жараён билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинди.

 

Мусобақа 8400 нафар томошабинга мўлжалланган “Алпомиш” ўйингоҳида ўтказилади. Беллашувлар учун овоз кучайтиргич қурилмалар, катта ва кичик таблолар ҳозирланмоқда. Меҳмонларни кутиб олиш, меҳмонхоналар, транспорт, хавфсизлик масалалари, ов­қатланиш, маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ободонлаштириш ишлари авжида. Кўчаларда анвойи гуллар экилган, мусобақаларга оид катта-кичик панно ва баннерлар барчани байрамга чорлаётгандек.

Турнирда  47 давлатдан 200 нафардан зиёд спортчи ва меҳмонларнинг  иштирок этиши кутилмоқда. Беллашувлар ёшлар ўртасида 10 та вазн, катталар ўртасида мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтади. Унинг мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этади.

Иштирокчи ва меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида ҳам бўлишади. Марказий Осиёда ягона Термиз археология музейи ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишадилар.

Йиғилишда катта спорт байрамини юқори савияда ташкил этиш юзасидан қўшимча  вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.