Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Москва шаҳрида II Россия –Ўзбекистон ёшлар фестивали ўтказилмоқда
Москва шаҳрида II Россия –Ўзбекистон ёшлар фестивали ўтказилмоқда
2019-09-10 / 34

Бугун Москва шаҳридаги Россия Жамоатчилик палатасида II Россия –Ўзбекистон ёшлар фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасидан 100 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди. Бу ҳақда фестивалда иштирок этаётган вилоятимиз вакиллари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига маълум қилди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар масалалари бўйича Федерал агентлик раҳбари Aлександр Бугаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро алоқалар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Aлишер Курманов сўзга чиқиб, фестивал иштирокчиларини қутлади.

Таъкидланганидек, икки мамлакат ёшларининг ўзаро дўстона мулоқоти, тадбиркорлик, туризм каби соҳалар бўйича тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда мазкур фестивал муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, фестивалда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари, турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлар иштирок этмоқда. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

 

Фестивалнинг илк кунида Россия ёшлар иттифоқи раҳбарияти ва делегация таркибидаги расмий доира вакиллари ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтди.

3 кун давом этадиган мазкур фестивал Россия ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигининг 2020-йилга мўлжалланган тажбирлар режаси муҳокамаси, Россияда меҳнат қилаётган ёшларни касбий қайта тайёрлаш, ёшлар тадбиркорлиги, волонтёрлик ҳаракати, журналистика соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар масалаларига боғлиқ бўлган бошқа масалалар бўйича келишувларга эришиш, шунингдек, турли маданий-маърифий тадбирларни ўз ичига олган.

 

Маълумот ўрнида, I Ўзбекистон – Россия ёшлар фестивали ўтган йилнинг кузида “Ҳамкорлик, ташаббуслар ва инновациялар” шиори остида ўтказилган бўлиб, унга Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари мезбонлик қилганди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.