Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ҳокимлик соати: пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида сифатли етказилиши доимий назоратда бўлади
Ҳокимлик соати: пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида сифатли етказилиши доимий назоратда бўлади
2019-09-09 / 43

Бугун, 9 сентябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4020-сонли қарори ижроси, деҳқон бозорларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг натижадорлиги, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси даромадларининг 2019 йил III чорак прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш учун туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида ажратилган сайёр касса хоналарида фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Маълумки, пенсия ва нафақалар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан ҳар ойнинг 27-санасидан кечиктирмай аҳолининг яшаш жойларига етказиб берилади ҳамда фуқаролар йиғинлари биноларида ёки бошқа маъмурий биноларда нақд шаклда топширилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек мустақил ҳаракатланиш ва тегишли тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пул маблағлари бевосита улар яшайдиган хонадонларга етказиб берилмоқда.

 

Йиғилишда пенсия ва нафақаларни фуқароларга ўз вақтида сифатли етказиб берилишини таъминлаш, кутиш хоналарида улар учун қулай шароитлар яратиш, маблағларни тарқатиш жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.