Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Икки марта уйланиб ажрашган ота 154 миллион сўм алимент тўлади
Икки марта уйланиб ажрашган ота 154 миллион сўм алимент тўлади
2019-09-09 / 35

 

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи Ҳамза Чориев (исм-фамилияси ўзгартирилган) бир эмас, икки марта оила қуриб, ҳар иккаласидан ҳам ажрашиб кетган. 

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2013 йил 22 декабрдаги буйруғига асосан биринчи оиласидаги бир ҳамда 2016 йил 7-июлдаги суд буйруғига кўра иккинчи оиласидаги бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қонунларимиз алимент тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаб, қочиб юришга йўл қўймаса-да, бегуноҳ фарзандларни моддий таъминлаш Х.Чориевга андак оғирлик қилдими, манзилида ҳеч кимга кўриниш бермай яшириниб юрди. 

Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи тумани бўлими ходимлари алиментни ундириш учун барча чораларни кўргач, жорий йил 10 август куни қочоқ отага нисбатан қидирув қарори эълон қилди. Шундан сўнг Х.Чориев бюронинг Шўрчи тумани бўлимига келиб, алимент пулларини давлат ижрочиси билан ҳисоблаб чиқди. Ҳар иккала фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пуллари, яъни биринчи оиласидаги фарзанди учун 75 миллион, иккинчи оиласидаги фарзандига 79 миллион сўм пулни тўлиқ тўлаб берди.

Фарзандларининг моддий таъминоти учун олдиндан бирйўла 154 миллион сўм тўлаган ота унга нисбатан суд томонидан чиқарилган ижро ҳужжатларини тамомлади. Шунингдек, Х. Чориевга нисбатан эълон қилинган қидирув қарори ҳамда қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.