Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Гиёҳванд моддалар ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди
Гиёҳванд моддалар ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди
2019-09-05 / 53

Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “оғу”ларни парвариш қилаётган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.

Узун туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадонидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги супурги ўтлари тагига яширилган узилган ҳолатдаги 4 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ва қуритишга тайёрлаб қўйилган 4,7 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.