Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тиббиёт ходимлари малака дарслари.
Тиббиёт ходимлари малака дарслари.
2019-08-24 / 64

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 12 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2018 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2019 йилдаги вазифалар тўғрисида” 1-сонли ҳамда вилоят ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 7 август кунидаги Б-14-сонли буруғи ижросини таъминлиш ҳамда вилоят ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларида жабрланганларга ўз вақтида ва самарали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларни ташкил этиш, уларга раҳбарлик қилиш, Шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашни таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 август куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри филиалида “Шошилинч тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятлар натижасида кўп сонли жабрланувчилар юзага келганда тўғри ҳаракат қилишга тайёргарлиги” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқининг асосий мақсади этиб, вилоят ФВДқТ ҳудудий қуйи тизими фуқаро муҳофазаси хизматларининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда жабрланганларга ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида ўтказилди.

Ўқув машқига жами бўлиб 118 нафар иштирокчиларнинг иштироки таъминланди. Шундан 33 нафар тиббиёт ходимлари, 73 нафар тиббий ёрдам кўрсатилган беморлар ва 12 нафар шаҳар ва туманлар Тиббиёт бирлашмалари бош врачларининг ФВ ва Тез тиббий ёрдам бўйича ўринбосарлари ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича масъул ҳодимлари ҳамда 13 та махсус техника воситалари жалб этилди.

Сурхондарё вилояти Фавқулодда

вазиятлар бошқармаси ходимлари

лейтенант Ж.Ваппаев

Н.Исламов

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.