Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Расмий баёнот
2019-08-22 / 82

Сариосиё тумани ҳокимлиги Шарғун шаҳри, Феруз маҳалласи, “Шахтиёрлар” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар Исроил Турдиев, Бибисоч Маҳмудова, Малика Муҳаммадиева ва Файзулло Сафаровнинг ўзларига тегишли турар ва нотурар жойлари бузиб ташланганлиги, ўрнига компенсация ва ер майдони ажратиб берилмаётганли тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрел ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомидаги топшириқлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши навбатдан ташқари сссиясининг 2019 йил 13 майдаги 17-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирда Шарғун шаҳрининг қиёфасини қайта ўзгартириш ва қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Исроил Турдиевга тегишли бўлган турар-жой шаҳарнинг кўча қисмида тартибсиз қурилганлиги сабабли бузилиб, “Денов Баҳолаш” МЧЖнинг 2019 йил 11 июлдаги 098-с/07-19-сонли шартномасида баҳоланган 123 841 773 (бир юз йигирма уч миллион саккиз юз қирқ бир минг етти юз етмиш уч) сўм маблағ компенсация тариқасида ҳамда туман ҳокимининг 2019 йил 18 июлдаги 4365-сонли қарори асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 0,04 га ер майдони ажратиб берилган.

Шунингдек, фуқаролар Бибисоч Маҳмудова, Малика Муҳаммадиева ва Файзулло Сафаровнинг йўл бўйида ўзбошимчалик билан ноқонуний ҳамда тартибсиз равишда қурилган эски савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари ҳам бузилиб, бўшаган ер майдонлари уларнинг ўз ихтиёрида қолдиргани ҳолда шаҳарнинг Бош режасига асосан, шаҳарсозлик талабларига мос равишда қайта барпо этиш таклифи берилган.

Бузилган эски бинолар ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмасдан тегишлилигича фуқаролар ихтиёрида қолдирилганлиги, шунингдек, бу ерда шаҳарсозлик талаблари асосида янгиларини барпо этиш учун банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилганлиги сабабли, уларнинг компенсация тўлаб бериш тўғрисидаги талаби белгиланган тартиб асосида рад этилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.