Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Расмий баёнот: тадбиркор ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш чоралари кўрилади
Расмий баёнот: тадбиркор ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш чоралари кўрилади
2019-08-22 / 50

Узун тумани ҳокимлиги Kun.uz сайтида 2019 йилнинг 21 август куни эълон қилинган “Узундаги харидорсиз бозор: тадбиркорлар сарсон, мутасаддилар эса муаммога ечим топиш билан банд” сарлавҳали материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2018 йил 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Қизириқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 30 бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Узун туман марказидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Баҳористон кўчаси ва темир йўл кесишмасини қамраган ҳолда батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 Ўтган вақт мобайнида туманнинг Бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Узун тумани марказидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Баҳористон кўчаси ва темир йўл кесишмасини қамраган ҳолда қайта реконструкция қилиш ва шу кўча бўйлаб бузилишга тушган турар ва нотурар биноларни бузиб олиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган Узун деҳқон (озиқ-овқат) бозори фаолияти шаҳарсозлик талабларига жавоб бермаслиги сабабли тўхтатилиб, Баҳористон кўчаси ёқасида жойлашган 1.8 гектар ер майдонида 592 та савдо растаси, 60 та савдо дўкони, 3 та умумий овқатланиш нуқтасига эга бўлган деҳқон бозори янгидан қурилди. Собиқ деҳқон бозори ичида ва унинг атрофида жойлашган савдо дўконлари бузиб олиниб, Н.Рамазонов кўчасида янгидан қурилган деҳқон бозорига кўчирилган.        

Деҳқон бозоридан бўшаган ер майдони ўрнида Обизаранг дарёсининг муҳофаза ҳудуди сақланган ҳолда умумий овқатланиш нуқтаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, шу мақсадда унинг 0.30 га ер майдони деҳқон бозори ҳудудида бузилган савдо дўконининг компенсация тўлови ўрнига  фуқаро Зулхумор Аминова ажратиб берилди. Ҳозирда тадбиркор томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида умумий овқатланиш нуқтаси қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туман марказидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Баҳористон кўчаси ва темир йўл кесишмаси атрофидаги ва деҳқон бозори ичидаги бузилган савдо дўконлари эгаларига компенсация тўловлари ўрнига аввалги савдо дўконларининг ер майдони ҳажмига қараб, “Қарашиқ” маҳалласи, шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Н.Рамазонов кўчалари ҳудудидан ер майдони ажратиб бериш таклиф этилди. Ҳозирда туман ҳокимлиги ва мулк эгалари ўртасида мазкур таклифлар бўйича келишув битимлари тузилмоқда.

Ҳозирда туманнинг Н.Рамазонов кўчасида қурилган янги деҳқон бозорига бориш учун аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман марказидан ўтувчи темир йўл линияси устидан Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Н.Рамазонов кўчаларини боғловчи йўл ўтказишга рухсат олиш учун Республика транспорт вазирлигига таклиф тайёрланмоқда.

Узун тумани ҳокимлиги тадбиркор ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш чораларини кўради.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.