Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Разведкачилар Термизда беллашмоқда
Разведкачилар Термизда беллашмоқда
2019-08-21 / 55

Термиз полигонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ўртасида “Энг илғор разведка гуруҳи“ танлови бўлиб ўтмоқда.

Унда Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳарбий қисмларнинг еттита разведка гуруҳи ўз билим ва маҳоратини кенг намойиш этаётир.

Танлов шартларига кўра, 12 нафар моҳир разведкачидан иборат ҳар бир гуруҳ аҳоли яшаш ҳудудида ҳаракат, “разведка йўлаги“дан ўтиш, ўтиш қийин бўлган ҳудудда ҳаракатланиш, яъни тоғ тайёргарлиги, разведкачининг яшовчанлигини таъминлаш, душман жойлашган ҳудудни разведка қилиш йўналишларида ўзаро беллашмоқда. Шунингдек, ҳудудда разведкани ўтказиш, душман ҳудудидаги миналаштирилган жойлардан, зарарланган ҳудуддан ўтиш, душман база объектини йўқ қилиш ҳамда жанговар разведка вазифасини бажариш бўйича ўз салоҳиятини синовдан ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 24 август куни якунланадиган танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Биринчи ўринни қўлга киритган гуруҳ танловнинг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида бўлиб ўтадиган якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.