Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Япониялик инвесторлар билан янги лойиҳаларни амалга оширишга келишилди
Япониялик инвесторлар билан янги лойиҳаларни амалга оширишга келишилди
2019-08-20 / 79

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Япониянинг “Kaori International Japan Co., Ltd.” компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда хорижий компания томонидан вилоятда маҳаллий хомашёдан 40 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, даволаш муассасаларини фильтрланган сув билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги оқова шўрланган сувларни тозалаш, қуёш батареяларини ўрнатишни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Самимий суҳбат чоғида 2019 йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган “Сурхондарёга инвестиция киритинг” номли халқаро бизнес-форумга “Kaori International Japan Co., Ltd.” компанияси вакиллари ҳам таклиф этилди.

Учрашув якунида компания вакилларининг инновацион таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиб бериш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.