Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ахборот хизматлари ходимлари касбий кўникма ва маҳоратини оширди
Ахборот хизматлари ходимлари касбий кўникма ва маҳоратини оширди
2019-08-19 / 79

Бугун, 19 август куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамда  Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази биноларида ўтказилган ўқув-семинарда Қашқадарё  ҳамда Сурхондарё вилоятларидан 70 нафардан зиёд ахборот хизмати ходимлари иштирок этди.

Унда давлат тузилмаларининг очиқлиги ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янада самарали фаолият юритиш учун уларнинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилди.

Ўқув-семинар доирасида иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, ташкилот имижи ва уни бошқариш, Медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, PR-матнлар тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани ва брифинглар ўтказиш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар бўйича назарий билимларга эга бўлдилар.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.