Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифалар ижроси муҳокама қилинди
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифалар ижроси муҳокама қилинди
2019-08-19 / 90

Бугун, 19 август куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов   раислигида 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари,ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, белгиланган бюджет даромадлари ҳамда ҳудудий экспорт прогноз кўрсатгичларининг бажарилиши, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш ва ўзлаштириш, қурилиш, ижтимоий соҳаларни яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари чуқур таҳлил қилинди.

Таъкидланганидек, вилоятда 2019 йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 103,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 103,0 фоизга ўсган. Маҳаллий бюджет ихтиёрида 152,5 млрд.сўмдан ортиқ маблағ қолдирилди. Бюджет даромадлари 1 трлн. 57 млрд. сўмни ёки прогнозга нисбатан 117 фоизни ташкил этди.

Йиғилишда маҳаллий бюджетга қўшимча тушумлар резервларини топиш ва сафарбар қилиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлиги ва даромадини юксалтириш, саноатнинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш, инвестициялар ва экспорт ҳажмини кўпайтириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлашга эътибор қаратилди.

Уй-жойлар, йўл ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши, аграр ва озиқ-овқат, шунингдек, ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш, хизматлар қамрови ва сифатини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилиш якуни бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.