Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Термизда қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди
Термизда қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди
2019-08-17 / 75

Хабарингиз бор, мана, уч йилдирки, Президентимиз ташаббуси билан август ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Жорий август ойининг иккинчи якшанбаси муқаддас Қурбон ҳайитига тўғри келганлиги сабабли, соҳа ходимлари куни муносабати билан бугун Термиз шаҳридаги “Afruz” тантаналар саройида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирга уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва соҳанинг фидойи мутахассислари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов қурилиш индустрияси миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим тармоқлардан бирига айланганини таъкидлаб, соҳа ходимларини қизғин муборакбод этди.

Тадбирда кўп йиллик самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятимиз санъат усталари ва пойтахтдан ташриф буюрган Ҳосила Раҳимова, Лола Аҳмедова, Ҳулкар Абдуллаева, Наргиза Азимова сингари эл ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.