Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Жарқўрғонда сайёр қабул ўтказилди
Жарқўрғонда сайёр қабул ўтказилди
2019-08-17 / 90

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг таъсирчан, самарали усули йўлга қўйилиб, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юксак самаралар бераётир.

Бугун, 17 август куни Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам бу яққол намоён бўлди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Қабулда фуқаролар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташлади. Фуқаролардан тушган 102 та мурожаатнинг ҳар бирига алоҳида эътибор билан ёндашилиб, унинг 53 таси жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул муносабати билан малакали мутахассис - шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик, шунингдек, мобил офталмологик клиника хизмати ҳам ташкил этилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.