Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ҳашар – ҳамжиҳат элга ярашар
Ҳашар – ҳамжиҳат элга ярашар
2019-08-17 / 80

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами олдидан 17-18 август кунлари юртимизда ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарининг биринчи куни Сурхондарё вилоятида ҳам эрта тонгдан кўтаринки кайфият билан бошланди.

Куннинг биринчи ярмида олинган маълумотларга кўра, вилоят бўйича ҳашарда 572 минг 600 нафардан зиёд воҳадошимиз қатнашмоқда. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади.

Хабарингиз бор, 24-25 август кунлари Термиз шаҳри “Ўзбекистон — цивилизациялар чорраҳаси” номли халқаро археология форумига мезбонлик қилади. “Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин маданият” мерос ҳафталиги доирасида ўтказиладиган мазкур тадбирда юқори мартабали меҳмонлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва 80 дан ортиқ давлатдан вакиллар иштирок этади.

Шу боис воҳадошларимиз бу галги ҳашарда ўзгача уюшқоқлик, фаоллик билан иштирок этмоқда. Маҳалла гузарлари, спорт майдончалари, таълим, тиббиёт муассасалари, кўча ва хиёбонлар, маиший-маданий обьектлар, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар тозаланиб, тартибга келтирилмоқда. Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш каби кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.