Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилоятида қурбон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди
Сурхондарё вилоятида қурбон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди
2019-08-11 / 63

Қурбон ҳайити Сурхондарё вилоятида ҳам зўр шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда вилоятдаги 109 та жоме масжидда ҳайит намози ўқилди. Унда минглаб воҳадошларимиз саодатли кун ибодатини адо этди.

Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Қурбон ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов дуога қўл очган юртдошларимиз ёнида туриб барчани муқаддас айём билан қутлади.

Қурбон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.