Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари “Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналишида илк автокарвон йўлга чиқди
“Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналишида илк автокарвон йўлга чиқди
2019-08-10 / 72

Бугун, 10 август куни Термиз шаҳридан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.

Шу муносабат билан “Termez Cargo Centr” логистика марказида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа автомобиль транспортида халқаро ташишларни амалга ошириш йўналишида давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантириб, савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшишини таъкидлашди.

Айтиш керакки, “Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналиши бўйича ташкил этилаётган ушбу автокарвон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 апрелдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан-тўғри етказиб бериш имкониятлари ва транзит салоҳиятининг мавжуд бироқ тўлиқ фойдаланилмаётган қувватларини намоён этиб беради.

Мазкур автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этишмоқда. Бугун, 10 август куни  “Termez Cargo Centr” логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобиль “Термиз (Ўзбекистон Республикаси) – Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон Республикаси) – Қашғар (Хитой Халқ Республикаси) йўналишида ҳаракатланиб умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтади.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.